date

Олис «Бавария» жамоасининг чемпионлик тантанасида махсус футболкани кийишдан бош тортди

Olis «Bavariya» jamoasining chempionlik tantanasida maxsus futbolkani kiyishdan bosh tortdi

«Бавария» жамоаси Бундеслиганинг 35-чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, франциялик ярим ҳимоячи Майкл Олиснинг хатти-ҳаракатлари мухлислар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мюнхенликлар «Штутгарт» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, титулни расмийлаштирган тунда футболчи ўзини ғалати тутган. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.

Олис «Альянс Арена» майдонида махсус чемпионлик футболкасини кийишдан бош тортган ягона футболчи бўлди. У байрам тадбирлари давомида ўйин либосида қолишни афзал кўрди ва жамоавий суратларда деярли кўриниш бермади.

Шунингдек, у «Жанубий трибуна» олдидаги умумий суратга тушиш жараёнида ҳам иштирок этмади.

Клуб раҳбарияти 24 ёшли футболчининг нима сабабдан анъанавий маросимларни ўтказиб юборганига ҳозирча изоҳ бермади. Таъкидлаш жоизки, Олис ўтган мавсумдаги чемпионлик байрамида ҳам жамоадошлари билан қувониш ўрнига, телефонда шахмат ўйнаб ўтиргани билан ёдда қолган эди.

Жамоа ҳимоячиси Жонатан Та футболчининг бу хатти-ҳаракатларини унинг оммага нисбатан совуққонлиги билан изоҳлади. Танининг сўзларига кўра, Олис ҳаётда жуда киришимли ва жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳида асосий етакчи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Олис «Бавария» жамоасининг чемпионлик тантанасида махсус футболкани кийишдан бош тортди