date

Скоулз "Манчестер Юнайтед"га Деклан Райсни сотиб олишни маслаҳат берди

Скоулз "Манчестер Юнайтед"га Деклан Райсни сотиб олишни маслаҳат берди

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Пол Скоулз клуб раҳбариятига ёзги трансфер ойнасида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олишни тавсия қилди. Собиқ футболчининг фикрича, айнан инглиз футболчиси жамоани тарк этаётган Каземиронинг ўрнини муносиб тўлдира олади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Скоулз илгари Райснинг ўйинларини танқид қилган бўлса-да, эндиликда ўз фикрини бутунлай ўзгартирганини тан олди. У 27 ёшли футболчини "Олд Траффорд" учун "орзудаги трансфер" деб атади ва уни жамоанинг ўрта чизиғидаги муаммоларни ҳал қилувчи асосий бўғин сифатида кўрсатди.

«Мен Деклан Райсни танлаган бўлардим. Тўғри, уни бироз танқид қилганман, лекин "Манчестер Юнайтед"га айнан Райс каби ҳақиқий марказий ярим ҳимоячи керак», — деди Скоулз подкастлардан бирида.

Шунингдек, у клуб исталган юқори савиядаги футболчини ўз сафига жалб қила олишига ишонишини билдирди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" таркибни кучайтириш учун бир қатор номзодларни, жумладан Адам Уортон ва Сандро Тоналини ҳам кўриб чиқмоқда. Деклан Райс эса айни дамда "Арсенал" сафида Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Скоулз "Манчестер Юнайтед"га Деклан Райсни сотиб олишни маслаҳат берди