Рио Нгумоҳа «Ливерпуль» сафида 25 та учрашувда иштирок этди

«Ливерпуль» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул жамоанинг ёш иқтидори Рио Нгумоҳанинг ривожланиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У 17 ёшли футболчини Муҳаммад Салоҳнинг ўринбосари сифатида кўриш ва унга катта босим ўтказишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Нгумоҳа жорий мавсумда «Энфилд»да ўзини кўрсатишга улгурди ва барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, Премьер-лигадаги голлари ҳисобини очди. 2024 йилда «Челси»дан сотиб олинган вингер келажакда Мерсисайд клубининг асосий юлдузига айланиши кутилмоқда.
Жо Коулнинг таъкидлашича, ёш футболчини эҳтиёткорлик билан бошқариш лозим. Салоҳ ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилаётган бўлса-да, Нгумоҳага дарҳол унинг ўрнини босиш вазифасини юклаш нотўғри бўлади.
Коул клуб раҳбарияти ва мураббий Арне Слот футболчининг руҳиятини яхши билишини ва унинг ривожланиши учун тўғри режа тузишига ишонишини билдирди.
Шунингдек, собиқ футболчи «Ливерпуль» трансфер бозорида Салоҳнинг ўрнига тажрибалироқ ўйинчиларни, масалан, Жаррод Боwен, Антҳонй Гордон ёки Чристиан Пулисични кўриб чиқиши мумкинлигини тахмин қилди. Ҳозирда жамоа Премьер-лигада кучли тўртликдан жой олган ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!