date

«Килмесс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ишга чақирди

«Килмесс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ишга чақирди

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири ҳисобланган «Килмесс» 1887 йилда ташкил топган ва катта мухлислар армиясига эга. Аммо ҳозир жамоа оғир даврни бошдан кечирмоқда ва клубга ташқи кўмак зарур бўлиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабабли раҳбарият стадионни қайта қуриш ташаббуси доирасида мухлисларга мурожаат қилди. Қизиғи, бу сафар гап одатдагидек пул хайрияси ҳақида эмас: фанатларга стадионга келиб, қайта таъмирлаш ишлари бўйича жисмоний ёрдам бериш таклиф қилинди.

Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар чақириқни илиқ қабул қилди ва стадиондаги ишларда фаол қатнашишга тайёр эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килмесс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ишга чақирди