Тошкентда сохта «Крот» сотган олтита фирма жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш396
Тошкентда сохта «Крот» сотган олтита фирма жаримага тортилди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази Тошкент шаҳрида контрафакт маиший кимё маҳсулотлари сотилиши юзасидан бир нечта маъмурий иш қўзғатди. Мазкур чора-тадбирлар "KROT" тозалаш воситалари бренди эгаси бўлган "Сано Течнологй" компаниясининг мурожаати асосида амалга оширилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.

Ҳуқуқ эгасининг маълумотларига кўра, пойтахтдаги бир қатор савдо нуқталарида унга тегишли товар белгисига ўхшаш номлар остида сохта маҳсулотлар таклиф қилинган. Вазирлик ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида 6 та жойда контрафакт товарлар сотилаётгани тасдиқланди. Ҳолат юзасидан барча қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддаси, яъни ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Суд кўриб чиқиши натижаларига кўра, олтита фирманинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни 6,18 млн сўм миқдорида жарима тайинланди. Умумий жарима миқдори 37 млн сўмдан ошди. Шунингдек, тадбиркорларга аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.

Адлия вазирлиги ўз бренд ҳуқуқлари бузилишига дуч келган тадбиркорларни 1008 ишонч телефони ёки электрон почта орқали хабар беришга чақирди. Аввалроқ суд томонидан "Ҳуго Босс" ва "Томмй Ҳилфигер" брендларининг контрафакт нусхаларини сотганлардан 111 млн сўм ундириш ҳақида қарор чиқарилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?