date

Ҳайкин «Манчстер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Ҳайкин «Манчстер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби дарвозабони Никита Ҳайкин «Манчстер Сити»га қарши қозонилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвегияликлар инглиз грандини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

«Ўйиндан кейин ҳам биз аслида нимага эришганимизни дарров англаб етмадик. Эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини ютдик. Бу баҳс фақат биз учун эмас, бутун Норвегия ва норвег спорти учун ҳам тарихга кирди», — деди Ҳайкин VideoSports’ дастурида.

Дарвозабоннинг таъкидлашича, бу натижа унинг фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда «Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳайкин «Манчстер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади