date

Юбилей iPhone смартфони суюқ шиша дисплей билан чиқади

Юбилей iPhone смартфони суюқ шиша дисплей билан чиқади

Apple компанияси ўзининг юбилей iPhone смартфони учун мутлақо янги авлод дисплейини ишлаб чиқмоқда. Инсайдер Иcе Универсе маълумотларига кўра, ушбу технология Лиқуид Гласс Дисплай деб номланиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги экран Android флагманларида кўп йиллардан бери қўлланилаётган анъанавий эгилган дисплейлардан тубдан фарқ қилади. Унинг эгилиш даражаси жуда нозик бўлиб, махсус оптик синиш ва ёруғлик ўтказувчи тузилмалар ёрдамида визуал иллюзия яратилади.

Натижада смартфон рамкалари кўздан бутунлай йўқолади ва чеккалардаги тасвир табиий кўринишга эга бўлади. Дисплей худди суюқлик каби оқиб тургандек таассурот қолдирса-да, шиша каби тиниқ ва шаффоф бўлиб қолаверади.

Аввалроқ Apple ушбу лойиҳа доирасида Samsung компанияси билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, янги қурилманинг барча тўрт томони эгилган конструкцияга эга бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Юбилей iPhone смартфони суюқ шиша дисплей билан чиқади