Гвардиола Салахни «Ливерпуль» ва Премьер-лига афсонаси деб атади

1 дақиқа ўқиш181
Гвардиола Салахни «Ливерпуль» ва Премьер-лига афсонаси деб атади

«Ман Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпуль» юлдузи Муҳаммад Салахнинг футболдаги меросини юқори баҳолади. Мураббий мисрлик ҳужумчини нафақат мерсисайдликлар, балки бутун Англия Премьер-лигасининг ҳақиқий афсонаси деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Салах тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг жорий мавсум якунида «Энфилд»ни тарк этиши кутилмоқда. Гвардиола Англия кубоги чорак финали доирасидаги ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида футболчининг барқарор ўйини ва статистик кўрсаткичларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Гвардиола Салахни «Ливерпуль» ва Премьер-лига афсонаси деб атади

«Салах — буюк ўйинчилардан бири. У нафақат ажойиб футболчи, балки жуда яхши инсон ҳамдир.

Унинг голлари ва ассистлари, эришган барча ютуқлари уни афсонага айлантирди», — деди Гвардиола. Шунингдек, мураббий Салах футбол олами ва Англия учун қилган хизматлари эвазига муносиб тарзда кузатиб қўйилишга лойиқлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида Пеп Гвардиола ўз шогирди Фил Фоден ҳақида ҳам фикр билдирди. Мураббий 25 ёшли футболчининг ҳозирги ҳолатидан хавотирда эмаслигини ва у тез орада ўзининг энг яхши формасига қайтишига ишонишини айтди.

Фоден жорий мавсумда 41 та ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Гвардиоланинг сўзларига кўра, ҳар бир футболчининг фаолиятида пасайишлар бўлиши табиий ҳолат.

Фоден аллақачон олти марта Премьер-лига ғолиби бўлган ва унинг жамоага қўшган ҳиссаси беқиёсдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?