Артета «Арсенал» етакчилари жароҳати ҳақида маълумот берди

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоанинг бир неча етакчи футболчилари ҳолати ҳақида маълумот берди. Ярим ҳимоячи Эмил Смит-Роу сентябрь ойидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мураббийнинг сўзларига кўра, Смит-Роу сўнгги кунларда машғулотларда қатнаша олмаган, бироқ келаси ҳафтадан умумий гуруҳга қўшилиши кутилмоқда. Артета футболчининг жамоа учун муҳимлигини ва уни тезроқ майдонда кўришни исташини таъкидлади.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатида иштирок этган Букайо Сака ва Габриэл Мартинелли ҳам Лондон клуби ихтиёрига қайтган. Бразилия ва Англия терма жамоалари сафида чорак финалгача етиб борган ҳужумчилар «Вест Хем»га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр.
«Габи бугун машғулотларда катта энергия билан қатнашди. Улар жамоа ритмига тезда мослашиб кетишади.
Ҳар икки футболчи ҳам майдонга тушишга интилмоқда», — деди Артета. Габриэл Жесуснинг жароҳати сабабли ҳужум чизиғида муаммолар юзага келган бир пайтда, ушбу футболчиларнинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!