Угаров Кюрасао ва Кабо-Верде ҳақида киноя қилди

"Зенит"нинг собиқ футболчиси Денис Угаров Кюрасао ва Кабо-Верде терма жамоаларининг 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига чиққані юзасидан ҳазил аралаш фикр билдирди. У ўз мулоҳазасини "Евро-Футбол.Ru" нашрига берган интервьюсида айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Угаровнинг таъкидлашича, бу жамоалар мундиал йўлланмасидан олдин Россия терма жамоасига қарши ўйин ўтказиши керак эди. "Шунда уларнинг асл кучини билиб олиш, нимага қодир эканини текшириш мумкин бўларди. Буни ким текширади? Фақат Россия терма жамоаси", — деди у.
Маълум қилинишича, Дик Адвокат бошқарувидаги Кюрасао E гуруҳида Германия, Эквадор ва Кот-д’Ивуар билан баҳс олиб боради. Кабо-Верде эса H гуруҳида Испания, Уругвай ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олди.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.
Шунингдек, манбада Европанинг 2026 йилги мундиални бойкот қилиши эҳтимоли ва Россия Трампдан wild card олиши мумкинлиги ҳақидаги мавзу ҳам тилга олинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!