date

Роналду фаолиятини қачон якунлашни белгилаб олди

Роналду фаолиятини қачон якунлашни белгилаб олди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду карьерасини қачон тугатишни режалаштирмоқда. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, португалиялик футболчи Саудия клубини 2027 йил ёзида — амалдаги шартномаси муддати якунлангач — тарк этмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, айнан ўша пайтда Роналду катта эҳтимол билан футболчилик фаолиятига ҳам нуқта қўяди. 2027 йилга бориб «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби 42 ёшга тўлади.

Роналду «Ал-Наср» сафида 2023 йил бошидан бери ўйнамоқда. Ҳозир 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг тўпурарлар пойгасида 16 учрашувда урган 16 голи билан етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду фаолиятини қачон якунлашни белгилаб олди