date

Хайкин «Манчестер Сити»ни енгиш Норвегия спорти тарихига кирди, деди

Хайкин «Манчестер Сити»ни енгиш Норвегия спорти тарихига кирди, деди

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган йирик ғалабага муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хайкиннинг айтишича, ўйин тугаганидан кейин ҳам улар XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини мағлуб этганини дарҳол англаб етмаган. Унинг таъкидлашича, бу натижа нафақат «Будё-Глимт», балки бутун Норвегия ва Норвегия спорти учун ҳам тарихий воқеа бўлди.

Дарвозабон ушбу ғалабани шахсий фаолиятидаги энг муҳим ютуқлардан бири сифатида ҳам қайд этди.

Ҳозирда «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин «Манчестер Сити»ни енгиш Норвегия спорти тарихига кирди, деди