date

Apple компанияси арзонроқ обуна бўлишнинг янги турини тақдим этди

Apple компанияси арзонроқ обуна бўлишнинг янги турини тақдим этди

Apple компанияси Апп Сторе дастурчилари учун обуначиларни жалб қилишнинг янги усулини тақдим этди. Эндиликда фойдаланувчилар 12 ойлик мажбуриятни ўз зиммасига олган ҳолда, автоматик янгиланадиган обуналар учун ҳар ой арзонлаштирилган нархда тўлов қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу модель дастурчиларга узоқ муддатли ва барқарор даромад эвазига мижозларга чегирмали тарифлар таклиф қилиш имконини беради. Кўплаб дастурчилар аввал ҳам йиллик обунанинг афзаллигини кўрсатиш учун ойлик нархни пастроқ қилиб кўрсатишган, энди эса Apple бу жараённи расмийлаштирди.


Янги тизим фойдаланувчиларни чалғитмаслик учун махсус қоидалар асосида ишлайди. Мижозлар обунага розилик беришдан олдин тўловлар таркиби ва бекор қилиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

12 ойлик режа доирасида обунани исталган вақтда тўхтатиш мумкин, бироқ ойлик тўловлар муддат тугагунча ечиб олинади.

Ҳозирча ушбу имконият АҚШ ва Сингапурда амал қилмайди. Бунга АҚШдаги Эпиc Гамес билан боғлиқ суд жараёнлари ва Сингапурдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мураккаб қоидалари сабаб бўлган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Янги турдаги обуналар iOS 26.4 ва бошқа тизимларнинг янгиланган талқинларида бутун дунё бўйлаб ишга тушади. Май ойида чиқариладиган iOS 26.5 талқинида эса ушбу функция тўлиқ жорий этилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси арзонроқ обуна бўлишнинг янги турини тақдим этди