Счоллй асосчиси Саллие Мае компаниясини судга берди

Счоллй стартапи асосчиси Крис Грей ўз компаниясини сотиб олган Саллие Мае банкини судга берди. Тадбиркор банк раҳбариятини уни ноҳақ ишдан бўшатганликда ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини яширинча сотишда айбламоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Грейнинг таъкидлашича, банк Счоллй иловаси орқали тўпланган талабаларнинг ёши, жинси, ирқи ва молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни учинчи томонларга пуллаган. Ушбу жараён банк назоратидан қочиш учун махсус шуъба корхонаси орқали амалга оширилгани айтилмоқда.
Саллие Мае вакиллари барча айбловларни рад этиб, уларни асоссиз деб атади. Банк раҳбарияти суд жараёнида ўз позициясини ҳимоя қилишини ва собиқ ходимнинг даъволари ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Крис Грей 2023 йилда ўз лойиҳасини банкка сотганидан сўнг вице-президент лавозимида ишлаган. У маълумотлар махфийлиги бўйича хавотирларини билдирганидан бир йил ўтиб ишдан бўшатилганини даъво қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!