date

Хайкин Man City устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди

Хайкин Man City устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қозонилган сўнгги ғалабани изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хайкиннинг айтишича, жамоа ўйиндан кейин ҳам нима иш қилганини дарҳол англаб етмаган. У «Манчестер Сити»ни XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тузилмаларидан бири, дея таърифлаб, бу баҳс нафақат «Будё-Глимт», балки бутун Норвегия спорти учун ҳам тарихий воқеа бўлганини таъкидлади.

Дарвозабон ушбу ғалабани фаолиятидаги энг муҳим натижалардан бири сифатида қайд этди.

Айни пайтда «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин Man City устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди