date

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бормоқда

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бормоқда

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунига етиб бормоқда: жамоаларни атиги битта тур кутмоқда. Етти ўйин ҳафтасидан кейин WhoScored статистик порталида турнирнинг энг яхши футболчилари рейтингида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе пешқадамлик қилмоқда. У тўпурарлик пойгасида ҳам 11 гол билан аниқ етакчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўртача баҳо бўйича иккинчи ўрин «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейнга тегишли. Кучли учликни эса унинг жамоадоши Майкл Олисе якунлаб турибди. Рейтингда «Атлетико» вакили Хулиан Алварес тўртинчи, «Ливерпул» футболчиси Доминик Собослаи эса бешинчи поғонадан жой олган.

6–10-ўринларда Виктор Осимҳен («Галатасарай»), Ламин Ямал («Барселона»), Йенс Хауге («Буде-Глимт»), Хвича Кваратсхелия («ПСЖ») ҳамда «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа қайд этилган.

Сўнгги тур учрашувлари 28-январ куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бормоқда