date

Пентагон Испанияни НАТО аъзолигидан чиқаришни муҳокама қилмоқда

Пентагон Испанияни НАТО аъзолигидан чиқаришни муҳокама қилмоқда

Пентагон АҚШнинг Эрон билан боғлиқ ҳарбий операцияларини қўллаб-қувватламаган NATO бўйича иттифоқчиларига нисбатан жазо чораларини кўриб чиқмоқда. Reuters агентлигининг хабар беришича, таклиф этилган чоралар орасида Испаниянинг алянсдаги аъзолигини вақтинча тўхтатиш варианти ҳам бор. Шунингдек, "муаммоли" давлатлар вакилларини НАТОдаги нуфузли лавозимлардан четлатиш ва Вашингтоннинг Фолкленд ороллари бўйича позициясини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилган. Бу ҳақда Dw.com хабар беради.

Испания ҳукумати ўз ҳудудидаги ҳарбий базалар ва ҳаво кенгликларидан Эронга зарба бериш мақсадида фойдаланишни тақиқлагани Оқ уйнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Пентагоннинг ички ёзишмаларида қайд этилишича, Испаниянинг аъзолигини тўхтатиш ҳарбий амалиётларга кам таъсир қилса-да, кучли рамзий маънога эга бўлади. Бироқ, бундай қарор қабул қилиниши учун алянсга аъзо барча 32 давлатнинг розилиги талаб этилади.

Испания Бош вазири Педро Санчес YeI саммитида мазкур хабарларга муносабат билдириб, Мадриднинг иттифоқчиларга содиқлигини таъкидлади. Санчеснинг сўзларига кўра, Испания NATO билан мутлақ ҳамкорлик тарафдори, бироқ бу жараён фақат халқаро ҳуқуқ доирасида амалга оширилиши лозим. Германия ҳукумати эса Испаниянинг алянсдаги ўрнини ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини маълум қилди.

Аввалроқ Оқ уй НАТОнинг "яхши" ва "ёмон" иттифоқчилари рўйхатини тузгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Эрон кампаниясини қўллаб-қувватлашдан бош тортган давлатлар иккинчи рўйхатга киритилган. Шунингдек, АҚШ мудофаа харажатларини YaIMning 5 фоизигача етказмаган давлатларни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятларини ҳам ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Испанияни НАТО аъзолигидан чиқаришни муҳокама қилмоқда