date

Балогун 2026 йилги мундиалдан кутганлари билан ўртоқлашди

Балогун 2026 йилги мундиалдан кутганлари билан ўртоқлашди

"Монако" ҳужумчиси Фоларин Балогун 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ўз кутганлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, мундиал уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Балогун эса айнан АҚШ терма жамоаси сафида тўп суради.

"Мен доим айтаман: энг муҳими — жаҳон чемпионатига қандай спорт формасида етиб боришинг. Ҳозир "Монако"да майдондаги ўйинимга тўлиқ эътибор қаратишим керак, бу менга ўша турнирга энг яхши ҳолатда боришга ёрдам беради", — футболчининг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Бу мундиал тарихда илк бор бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда ўтказилади. Шунингдек, турнирда биринчи марта 48 та терма жамоа иштирок этади.

АҚШ аввал фақат бир марта — 1994 йилда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Ўшанда мусобақа чемпиони Бразилия бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Балогун 2026 йилги мундиалдан кутганлари билан ўртоқлашди