date

Microsoft дунёдаги энг йирик маълумотлар марказини ишга туширди

Microsoft дунёдаги энг йирик маълумотлар марказини ишга туширди

"Microsoft" компанияси режалаштирилган муддатдан аввал сунъий интеллект (SI) учун мўлжалланган дунёдаги энг йирик маълумотлар марказини ишга туширди. АҚШнинг Висконсин штатида жойлашган "Фаирwатер" объекти SI моделларини ўқитиш ва йирик иловаларни ишга тушириш учун махсус қурилган ноёб мажмуа ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги объект қарийб 1,3 млн квадрат метр майдонни эгаллаган. Қурилиш жараёнида 74,5 км пойдевор қозиқлари, 13 000 тонна конструктив пўлат ва 200 км дан ортиқ электр кабели сарфланди. Оддий булутли марказлардан фарқли ўлароқ, ушбу мажмуа юз минглаб энг сўнгги "Nvidia Блаcкwелл" график протсессорларини бирлаштирган ягона улкан суперкомпютер сифатида лойиҳалаштирилган.

Компания маълумотларига кўра, ушбу марказ бугунги кунда дунёдаги энг тезкор суперкомпютердан 10 баробар юқори унумдорликни таъминлайди. Бу SI маълумотларини ўқитиш ва қайта ишлаш вазифаларини мисли кўрилмаган даражага олиб чиқиш имконини беради. Гарчи аниқ рақамлар очиқланмаган бўлса-да, юз минглаб "Блаcкwелл" тезлаткичларининг қўлланилиши соҳада катта бурилиш ясаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Microsoft дунёдаги энг йирик маълумотлар марказини ишга туширди