date

«Ал-Наср» Роналду 2027 йилдан кейин ҳам Саудияда қолишини истайди

«Ал-Наср» Роналду 2027 йилдан кейин ҳам Саудияда қолишини истайди

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, клуб билан амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда сақлаб қолиш учун уни клуб эгаси сифатида лойиҳага яқинлаштириш вариантини кўриб чиқмоқда. Режага биноан, Роналду ҳозирги улушини «Ал-Наср»да 15 фоизгача ошириши мумкин. Лига эса футболчи кетиши ортидан дунё миқёсидаги қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни таҳлил қилмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га ўтганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду 2027 йилдан кейин ҳам Саудияда қолишини истайди