Глеб: Ганчаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин бўлади

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь терма жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Глебнинг айтишича, Ганчаренкога Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. У терма жамоада ишлаш билан клубдаги мураббийлик мутлақо бошқа-бошқа вазифа эканини таъкидлаб, янги ролда Виктор Михайлович қандай уддалашини вақт кўрсатишини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, собиқ футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам жамоа ва бош мураббийни қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг умиди — Ганчаренко билан Беларусь терма жамоаси олдинга қадам ташлаши.
Эслатиб ўтамиз, белорусликлар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига саралашдан ўта олмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!