date

Арбелоа Моуриню бошқараётган «Бенфика» билан ўйинни кутмоқда

Арбелоа Моуриню бошқараётган «Бенфика» билан ўйинни кутмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Лиссабонда умумий босқичнинг сўнгги тури доирасида 28-январ, чоршанба куни бўлиб ўтади. «Бургутлар»ни ҳозирда Жозе Моуриню бошқармоқда — уни яқинда «Реал»га эҳтимолий қайтиш билан ҳам боғлашганди.

«Бизнинг мақсад — кучли саккизликдан жой олиш. «Бенфика» стадиони биз, мадридистлар учун ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, 2014-йил май ойида Лиссабондаги «Эштадиу да Луш» аренасида «Реал» Чемпионлар лигасини ўнинчи бор қўлга киритганди: финалда «Атлетико» 4:1 ҳисобида мағлуб этилган. Ўша пайтда «Реал» ҳимоячиси бўлган Арбелоа эса финални заҳирада ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Моуриню бошқараётган «Бенфика» билан ўйинни кутмоқда