Франсия ҳам ЖЧни бойкот қилиш эҳтимолини инкор этмади

Аввалроқ АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионати айрим «илғор Европа мамлакатлари» томонидан бойкот қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу борада, хусусан, Германияда ҳам шундай фикрлар янграмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франсия спорт вазири Марина Феррарининг айтишича, ҳозирча бундай қарор ёки истак йўқ. Бироқ у вазият ривожини кузатиб боришларини таъкидлаб, ҳеч нарсани мутлақо истисно қилмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади ва бир вақтнинг ўзида уч мамлакат — АҚШ, Мексика ҳамда Канадада бўлиб ўтади. Франсия терма жамоаси амалдаги жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг