date

Клопп Александер-Арнолд ҳимоясига оид танқидларни рад этди

Клопп Александер-Арнолд ҳимоясига оид танқидларни рад этди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Трент Александер-Арнолдга нисбатан билдирилаётган танқидларга яна бир бор муносабат билдирди. Мутахассис футболчининг ҳимоядаги ҳаракатлари борасидаги шубҳаларни асоссиз деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Александер-Арнолднинг ҳимоядаги камчиликлари сабабли Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт унга плей-офф ўйинларида ишона олмаслигини айтган эди. Клопп ушбу фикрларга кескин раддия берди.

«Трент ҳозир 24 ёшда ва у кўплаб финалларда, дунё даражасидаги футболчиларга қарши муҳим ўйинларда ғалаба қозонган. У ҳар доим ўша ерда эди ва яхши ҳимояланди.

Нима учун бу мавзуни муҳокама қилаётганимизни тушунмаяпман», — деди Клопп журналистлар билан суҳбатда.

Александер-Арнолд Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган. Рис Жеймс жароҳат олгани ва Кайл Уокернинг жисмоний ҳолати сўроқ остида экани сабабли, «Ливерпуль» ҳимоячисида Қатардаги турнирда асосий таркибдан жой олиш имконияти ортиши мумкин.

Маълумот учун, Александер-Арнолд жорий мавсумда Премьер-лигада ҳар 90 дақиқада ўртача 9,5 та прогрессив узатма амалга ошириб, бу кўрсаткич бўйича чемпионатда етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клопп Александер-Арнолд ҳимоясига оид танқидларни рад этди