Жозе Моуринио «Реал Мадрид» бош мураббийлигига қайтиши кутилмоқда

«Реал Мадрид» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринио яна «Сантьяго Бернабеу»га қайтиши мумкин. Мадридликлар президенти Флорентино Перез айни дамда «Бенфика»ни бошқараётган мутахассисни жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.
Ҳозирги бош мураббий Алваро Арбелоа жамоанинг муваффақиятсиз натижалари сабабли истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Перез айнан «Махсус» лақабли мураббий таркибни инқирозли ҳолатдан олиб чиқишига ишонмоқда.

Моуринионинг «Бенфика» билан шартномасида товон пули ҳақидаги банд мавжуд бўлиб, бу унинг Мадридга ўтишини осонлаштиради. Агар Арбелоа яқин вақт ичида натижаларни яхшилай олмаса, португалиялик мутахассис иккинчи марта «қироллик клуби» бошқарувини қўлга олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг