date

Клопп Александер-Арнолдга нисбатан бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди

Клопп Александер-Арнолдга нисбатан бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Трент Александер-Арнолднинг маҳоратини юқори баҳолади. Мутахассис футболчининг ўйин услуби ўнг қанот ҳимоячиси учун ноёб эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клоппнинг сўзларига кўра, 23 ёшли футболчининг тўпга эгалик қилиш, узатмаларни амалга ошириш ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ҳайратланарли даражада. Мураббий футболчининг Англия терма жамоаси таркибидан тушиб қолгани ва унинг ҳимоядаги ҳаракатларига нисбатан билдирилаётган танқидларга қўшилмаслигини билдирди.

«Агар у ёмон ҳимоячи бўлганида, майдонга тушмаган бўларди. Дунё даражасидаги иқтидор эгасини унинг кучли бўлмаган жиҳатига қараб баҳолашларини тушунмайман.

У барча жараёнларда иштирок этади ва ўз вазифасини яхши бажармоқда», — деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнолд Англия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасидаги Италия ва Германияга қарши ўйинларида майдонга тушмади. Терма жамоа устози Гарет Саутгейт футболчининг умумий ўйин даражаси рақобатчилардан ортда қолаётганига шама қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клопп Александер-Арнолдга нисбатан бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди