Александер-Арнолд YeCHLda Луис Диасни тўхтатишга мажбур бўлади

«Реал Мадрид» ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Чемпионлар лигаси чорак финалида собиқ жамоадоши Луис Диасга қарши майдонга тушади. «Ливерпуль»да бирга тўп сурган футболчилар эндиликда турли клублар шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Диас айни дамда «Бавария» сафида ўз фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда.

Александер-Арнолд учун ушбу баҳс нафақат клуб миқёсида, балки терма жамоадаги келажаги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар у колумбиялик ҳужумчини тўхтата олмаса, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг Жаҳон чемпионати учун режаларидан тушиб қолиши мумкин.
Трент Мадрид клубида жароҳатлар ва тактик ўзгаришлар сабабли ҳали ўзининг энг яхши формасига чиқа олмади.

Луис Диас «Бавария» сафида барча мусобақаларда 40 та голда бевосита иштирок этиб, ҳар 90 дақиқада ўртача 1,08 баллик самарадорлик кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич унинг «Ливерпуль»даги сўнгги мавсумидагидан икки баравар кўпдир.
Винсент Компани бошқарувидаги мюнхенликлар сафида Диас Харри Кейн билан ажойиб тандем ҳосил қилди.
«Реал Мадрид» ҳимоячиси эса Алваро Арбелоа қўл остида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилмоқда. Испания чемпионатида жорий мавсум атиги 754 дақиқа ҳаракат қилган футболчи тўртта голли узатмани амалга оширди.
Бўлажак саккиз кунлик қарама-қаршилик икки юлдузнинг фаолиятидаги кейинги бурилиш нуқтаси бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!