date

«Аугсбург» мухлислари Кейнни енгил ҳазилга олди

«Аугсбург» мухлислари Кейнни енгил ҳазилга олди

Бундеслигада немиснинг «Аугсбург» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария» клубини мағлуб этиб, рақибига мавсумдаги илк ютқазишни тақдим этди. Бу натижа «Аугсбург» мухлислари учун алоҳида қувонч бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн кутилган даражада порламади. Инглиз форварди суст ўйин кўрсатгани ортидан рақиб жамоа ишқибозларининг безарар кулгили ҳазилларига нишон бўлди.

Жумладан, «Аугсбург» мухлислари чатларидан бирида шундай суҳбат кузатилди: “Қачон келасиз?” — деб сўради фанатлардан бири дўстидан. “Билмайман, ўзимни дарвоза олдидаги ўша йигитдек ҳис қиляпман — умуман йўқман”, — дея жавоб берди у Кейннинг суратни илова қилиб.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аугсбург» мухлислари Кейнни енгил ҳазилга олди