date

Глеб: Ганчаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин бўлади

Глеб: Ганчаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин бўлади

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь терма жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, Ганчаренко учун терма жамоани Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. У терма жамоа ва клубдаги мураббийлик бутунлай бошқа иш эканини таъкидлаб, Виктор Михайлович янги вазифага қандай мослашишини вақт кўрсатишини «RB Sport»га айтди.

Шу билан бирга, собиқ футболчи қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, жамоа ва мураббийларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг умиди — Ганчаренко билан Беларусь терма жамоаси олдинга қадам ташлаши.

Маълумот учун, белоруслар келаси ёз АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашдан ўта олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Глеб: Ганчаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин бўлади