date

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеро рекордини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеро рекордини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус» сафида «Наполи» дарвозасига йўлланган уч голнинг бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашув Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи уч очколик тизим жорий этилган даврда А Сериясининг бир мавсумида «Наполи»га қарши ўтказилган икки ўйиннинг иккаласида ҳам «Ювентус» номидан гол урган атиги бешинчи футболчига айланди. Бунгача буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пйеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) амалга оширган.

Жорий мавсум А Сериясида Кенан Йилдиз ҳисобида 8 та гол бор, шунингдек у жамоадошларига 4 марта голли пас узатган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеро рекордини такрорлади