АҚШ Олий суди рақамли қидирув ордерлари қонунийлигини кўриб чиқади

1 дақиқа ўқиш148
АҚШ Олий суди рақамли қидирув ордерлари қонунийлигини кўриб чиқади

АҚШ Олий суди полицияга технологик гигантлар маълумотлар базаси орқали жиноятда гумонланувчиларни аниқлашга рухсат бериш масаласини кўриб чиқишни бошлади. Мазкур суд жараёни бутун мамлакат бўйлаб рақамли махфийлик ҳуқуқларини қайта белгилаб бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Баҳслар марказида "геофенсе" деб аталувчи қидирув ордерлари турибди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ордерлар орқали Google каби компаниялардан маълум бир вақт ва ҳудудда бўлган барча фойдаланувчиларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилади.

Фуқаролик эркинликлари ҳимоячилари ушбу амалиётни конституцияга зид деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, бундай ордерлар жиноятга алоқаси бўлмаган ва тасодифан яқин атрофда бўлган минглаб бегуноҳ инсонларнинг шахсий маълумотлари полиция қўлига ўтишига сабаб бўлади.

Суд иши 2019 йилда банк ўғрилигида айбланган Окелло Чатрие иши билан боғлиқ. Полиция Google маълумотлари ёрдамида банк яқинида бўлган уч кишини аниқлаган ва улардан бири Чатрие бўлиб чиққан.

Унинг адвокатлари ҳукумат аввал тинтув ўтказиб, кейин шубҳа уйғотишини қонунга зид деб атамоқда.

Сўнгги йилларда АҚШда бундай ордерлар сони кескин ошган. Google ҳар йили федерал агентликлар ва полициядан минглаб шундай сўровларни қабул қилади.

Олий суднинг якуний қарори жорий йил охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?