date

Франция ҳам мундиални бойкот қилиш эҳтимолини инкор этмаяпти

Франция ҳам мундиални бойкот қилиш эҳтимолини инкор этмаяпти

Аввалроқ АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионати айрим “прогрессив европалик” давлатлар томонидан бойкот қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Бу мавзуда, хусусан, Германияда шундай чақириқлар янграмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазиятга Франция спорт вазири Марина Феррари ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, ҳозирча француз томонида бойкот қилиш нияти йўқ, чунки мусобақа жуда муҳим.

“Ҳозир бундай истак йўқ. Бу ўта муҳим турнир. Аммо ҳеч нарсани истисно қила олмайман — вазият қандай ўзгаришини кузатамиз”, — деди Феррари.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади ва уч мамлакат — АҚШ, Мексика ҳамда Канадада ўтказилади. Франция терма жамоаси амалдаги жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франция ҳам мундиални бойкот қилиш эҳтимолини инкор этмаяпти