Забарний ПСЖнинг қийин ғалабасидан сўнг фикр билдирди

Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафардa "Осер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини якуний дақиқаларда қанот ҳужумчиси Бредли Баркола киритган гол ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг ҳимоячи Илья Забарний натижа ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Жамоа рақибни барибир сиқиб қўйишига ишонарди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужумга интилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш фақат вақт масаласи эди", — деди украиналик футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатда.
Ушбу ғалабадан кейин Луис Энрике жамоаси 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Париж клуби "Ланс"дан икки очко олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!