Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин жамоа руҳини таъкидлади

Франция чемпионатининг 19-тури доирасида ПСЖ сафарда "Осер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини сўнгги дақиқаларга яқин ҳужумчи Бредли Баркаланинг голи ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашувдан сўнг ҳимоячи Илья Забарний натижа ва жамоанинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа охиригача рақибни синдира олишига ишонди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди, ҳар доим ўз ишини қилади — бу бизнинг энг катта кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш вақт масаласи эди", — деди украиналик футболчи ОАВ билан суҳбатда.
Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. Парижликлар "Ланс"дан икки очкога олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!