Лапорта Флик билан шартномани узайтириш масаласини кечиктиришга қарор қилди

"Барселона" президенти Хуан Лапорта клубнинг ҳозирги спорт лойиҳасига тўлиқ ишонишини билдирди. У жамоада барқарорликни сақлаш ва мавжуд футболчиларга таяниш муҳимлигини таъкидлаб, бош мураббий Ханси Флик ҳамда ярим ҳимоячи Педрининг фаолиятини юқори баҳолади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Лапорта германиялик мутахассис билан шартномани узайтириш масаласига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Флик ҳозирча шартномани янгилашга эҳтиёж сезмаяпти ва барча масалалар мавсум якунида хотиржам ҳал этилади.

Президент мураббийнинг профессионаллигини ва узоқ муддатли келишув мураббийни хотиржамликка чорлаши мумкинлигини қайд этди.
Клуб раҳбари трансфер сиёсати борасида "Ла Масиа" академияси фалсафасига содиқ қолишини маълум қилди. У жамоани шунчаки трансферлар учун кучайтириш нияти йўқлигини, таркибда Хуан Гарсия каби жаҳон даражасидаги дарвозабон ва мустаҳкам ўзак борлигини қўшимча қилди.

Шунингдек, Лапорта ФИФА томонидан белгиланган халқаро ўйинлар тақвимини танқид қилди. Бразилиялик Рафинянинг терма жамоа сафида жароҳат олгани президентнинг норозилигига сабаб бўлди.
У халқаро ташкилотдан йирик клублар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги тақвим ишлаб чиқишни талаб қилди.
Суҳбат якунида Лапорта ёш юлдуз Педри ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирди. Унинг таъкидлашича, Педри академиядан чиқмаган бўлса-да, майдонда "Барселона" услубини тўлиқ гавдалантира олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!