Max мессенжеридаги реклама бюджетлари беш ой ичида 55 баробарга ошди

Max мессенжеридаги реклама бюджетлари беш ой ичида 55 баробарга ошди
Қисқача

Россиянинг Max мессенжерида реклама бюджетлари беш ой ичида 55 баробарга ошди, бу эса ойига 2 млн рублдан 110 млн рублга кўтарилишини кўрсатади. 2026 йилда реклама жойлаштириш ҳажми 2–2,5 млрд рублга етиши кутилмоқда. Энг фаол реклама йўналишлари янгиликлар, оилавий контент ва таълим соҳалари бўлиб, реклама берувчи компаниялар сони 5 мингтага етди. Telega.in бош директори Владимир Мосин, Max реклама бозори ўсишда давом этишини таъкидлади.

Россиянинг Max миллий мессенжерида реклама жойлаштириш ҳажми 2026 йил якунига кўра 2–2,5 млрд рублга етиши мумкин. Telega.in таҳлилчилари ва Интерактив реклама ривожланиш ассоциацияси мутахассислари шундай прогноз билан чиқишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу кўрсаткич 2025 йилда 50–60 млрд рублга баҳоланган инфлуенс-маркетинг бозорининг қарийб 3–4 фоизини ташкил этади.

Платформадаги ўсиш суръатлари ҳозирнинг ўзида юқори динамикани кўрсатмоқда. 2025 йил октябридан 2026 йил мартигача бўлган беш ой ичида Max мессенжеридаги реклама бюджетлари 55 бараварга ошиб, ойига 2 млн рублдан 110 млн рублгача кўтарилди.

Реклама берувчи компания ва брендлар сони эса 25 бараварга кўпайиб, 5 мингтага етди.

Реклама жойлаштиришда энг фаол йўналишлар сифатида янгиликлар ва OAV (52,2%), оилавий контент (42,4%) ҳамда таълим (34,8%) соҳалари қайд этилди. Асосий мижозлар қаторидан онлайн таълим платформалари, блогерлар ва кўчмас мулк сегменти вакиллари жой олган.

Telega.in бош директори Владимир Мосин 2026 йилда Max реклама бозори ўсишда давом этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бунга компаниялар томонидан майдончани фаол синовдан ўтказилиши, ўртача чек миқдорининг ошиши ва платформада очиқ ҳамда ёпиқ каналлар сони кўпайиши хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар