date

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус» сафида «Наполи» дарвозасига йўл топиб, жамоасининг уч голидан бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашув Лучано Спаллетти бошқарувидаги «Наполи»нинг йирик ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи уч очколи тизим жорий этилган даврда А Сериясининг битта мавсумидаги «Наполи»га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам «Ювентус» номидан гол урган атиги бешинчи футболчига айланди. Бунгача бундай кўрсаткичга Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро Дел Пйеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) эришган.

Жорий мавсумда Йилдиз Италия чемпионатида жами саккиз гол урди, шунингдек жамодошларига тўрт бор голли пас узатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеронинг натижасини такрорлади