date

«Реал» Мбаппе бўйича машғулотлар ҳолатини маълум қилди

«Реал» Мбаппе бўйича машғулотлар ҳолатини маълум қилди

Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафардаги учрашув олдидан «Реал» тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни жамоа машғулот ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида янгиланган маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Килиан Мбаппе индивидуал дастур асосида мўътадил юклама билан шуғулланган. Антонио Рюдигер эса машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказиб, кейин алоҳида тартибда ишлаган.

Шунингдек, Мбаппе ва Каррерас мўътадил индивидуал машғулот ўтказгани, Эдер Милитао залда ишлагани, Ферлан Менди эса майдонда ҳамда бино ичида якка тартибда тайёргарлик кўргани билдирилди.

«Бенфика» – «Реал» учрашуви 29-январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Лиссабондаги баҳснинг асосий воқеаларини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе бўйича машғулотлар ҳолатини маълум қилди