date

Хитойлик блогер одам сиғадиган улкан ўйин компютерини йиғди

Хитойлик блогер одам сиғадиган улкан ўйин компютерини йиғди

Хитойлик техноблогер Сода Бака одам сиғиши мумкин бўлган улкан компьютер лойиҳасини намойиш этди. Ушбу ноодатий қурилма ҳақидаги видео Билибили платформасида эълон қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бир қарашда бу оддий ўйин компьютерига ўхшайди, аммо унинг ўлчамлари шунчалик каттаки, ичида бемалол ишлаш ёки ўйнаш мумкин. Видеода блогернинг ўзи улкан қисмлар ёнида кичик фигурадек кўринади.


Қурилмадаги кўплаб деталлар, жумладан улкан вентиляторлар ва GeForce RTX 6090 видеокартаси декоратив ҳисобланади. Бироқ унинг ичида ҳақиқий ишлайдиган компонентлар ҳам ўрнатилган.

Корпус ичида тўлақонли иш жойи яратилган бўлиб, ҳарорат 38 даражадан ошганда кучли кондиционер ишга тушади. Шунингдек, ёпиқ хонадаги иссиқликни пасайтириш учун 12 kVt қувватга эга совутиш тизими ҳам мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитойлик блогер одам сиғадиган улкан ўйин компютерини йиғди