Сэм Альтман сунъий интеллект фонида кафолатланган даромад ғоясидан воз кечди

OpenAI раҳбари Сэм Альтман сунъий интеллектнинг оммавий жорий этилиши фонида сўзсиз таянч даромад моделини мақбул деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, оддий белгиланган тўловлар меҳнат ва капитал ўртасидаги мувозанат ўзгаришига жавоб бера олмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
2019 йилда Альтман ва унинг ҳамкасблари тажриба учун 60 миллион доллар йиғишган эди. Ушбу лойиҳа доирасида кам таъминланган иштирокчилар уч йил давомида ойига 1000 доллардан маблағ олди.
Натижада уларнинг харажатлари ошгани, аммо соғлиқни сақлаш соҳасида сезиларли яхшиланиш бўлмагани аниқланди.
Эндиликда Альтман Ижтимоий фаровонлик фондини яратишни таклиф қилмоқда. Бу фонд орқали ҳар бир АҚШ фуқароси сунъий интеллект ривожланишидан келиб чиқадиган иқтисодий ўсишдан ўз улушига эга бўлиши мумкин.
Унинг фикрича, фуқароларга сунъий интеллектнинг ҳисоблаш ресурслари ёки активларидан улуш бериш керак. Агар технологиялардан фойдаланиш чекланса, бу жамиятдаги ижтимоий тенгсизликнинг янада кучайишига олиб келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!