Россиянинг "Ҳероес оф Мигҳт анд Магиc: Олден Эра" ўйини 3 кунда 500 минг нусхада сотилди

Россиянинг "Ҳероес оф Мигҳт анд Магиc: Олден Эра" ўйини 3 кун ичида 500 минг нусхада сотилди. "Унфрозен" студияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа қисқа вақтда катта муваффақиятга эришди, биринчи 24 соатда 250 минг нусха сотилди. Ҳозирда ўйин Стеам платформасида "жуда ижобий" баҳога эга бўлиб, 7100 дан ортиқ шарҳ қолдирилган ва бир вақтнинг ўзида 61 минг фойдаланувчи ўйнамоқда. Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, ўйинни ривожлантиришга ваъда беришди.
"Ҳероес оф Мигҳт анд Магиc: Олден Эра" ўйини дастлабки уч кун ичида 500 минг нусхада сотилди. "Унфрозен" студияси ишлаб чиққан ушбу лойиҳа қисқа вақт ичида катта муваффақиятга эришди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, ўйиннинг дастлабки 24 соатида 250 минг нусха сотилган. Бу кўрсаткич лойиҳани ишлаб чиқиш харажатларини тўлиқ қоплаш учун етарли бўлди.
Ҳозирда ўйин Стеам платформасида "жуда ижобий" баҳога эга бўлиб, 7100 дан ортиқ шарҳ қолдирилган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ўйнаётган фойдаланувчилар сони 61 минг кишига етди.
Лойиҳа ҳозирда 25 фоизлик чегирма билан сотилмоқда ва Гаме Пасс хизматида ҳам мавжуд. Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг қўллаб-қувватлашидан миннатдор эканлигини билдириб, ўйинни янада ривожлантиришга ваъда беришди.































Изоҳлар 0
…