Россия терма жамоаси мартдаги ўйинларини икки шаҳарда ўтказади

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини Санкт-Петербург ва Краснодарда ўтказади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи баҳс 27 март, жума куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу ўйинлардаги рақиблар кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков потенциал рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтганди.
Унинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг