date

Россия терма жамоаси мартда Петербург ва Краснодарда ўйнайди

Россия терма жамоаси мартда Петербург ва Краснодарда ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашувлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи ўйин 27 март, жума куни шимолий пойтахтда ташкил этилади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу баҳслар учун россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.

Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков потенциал рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари бўйича музокаралар аллақачон олиб борилаётганини билдирганди.

Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси мартда Петербург ва Краснодарда ўйнайди