Аргентиналик «Quilmes» стадионни янгилаш учун мухлисларни чақирмоқда

1887 йилда ташкил топган ва Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Quilmes» ҳозирда оғир даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун энг содиқ таянчига — мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа стадионни қайта қуриш ва янгилашни режалаштирмоқда, бироқ бу сафар одатдагидек пул йиғиш ҳақида гап кетмаяпти. «Quilmes» ишқибозларига хайрия ўрнига стадионга келиб, таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишларида бевосита жисмоний ёрдам бериш таклиф этилди.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар клуб чақириғини илиқ қабул қилди ва ташаббусга мамнунлик билан қўшилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг