Олимлар олти кунда ўзини йўқ қиладиган пластик ихтиро қилди

Тадқиқотчилар берилган сигнал асосида ўз-ўзини парчалайдиган ноодатий пластик яратди. Материал таркибига Баcиллус субтилис бактерияси споралари киритилган бўлиб, улар иккита махсус фермент ишлаб чиқаришга дастурлаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Биринчи фермент узун полимер занжирларини қисқа қисмларга ажратади. Иккинчи фермент эса уларни дастлабки мономерларгача парчалаб, пластикни тўлиқ йўқ қилади.
Асос сифатида 3Д-босиб чиқариш ва тиббиёт буюмларида кенг қўлланиладиган поликапролактон материалидан фойдаланилди. Бактерия споралари уйқу ҳолатида бўлганда, пластик ўзининг мустаҳкамлиги ва шаклини сақлаб қолади.
Тизимни фаоллаштириш учун 50 даража иссиқликдаги озуқа муҳити қўлланилди. Натижада бактериялар структурани буза бошлайди ва материал атиги олти кун ичида тўлиқ парчаланади.
Технологиянинг асосий афзаллиги шундаки, парчаланиш жараёнида микропластик ҳосил бўлмайди. Олимлар ушбу материалдан эгилувчан электрод ясаб синовдан ўтказди ва у икки ҳафта ичида бутунлай йўқ бўлиб кетди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!