date

ПСЖ дарвозабони Сафонов майдонга қайтганини билдирди

ПСЖ дарвозабони Сафонов майдонга қайтганини билдирди

"ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафонов Telegram’даги саҳифасида машғулотлардан суратлар улашиб, энг муҳим янгиликни маълум қилди: у яна сафда ва ўйинларга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Яна ишга қайтдим! Эртанги ўйин учун тайёргарлик кўряпмиз", — деб ёзди Сафонов.

Россиялик посбон анча вақтдан бери "ПСЖ" сафида майдонга тушмаганда. У ўтган ой Қитъаларо кубок финалида "Фламенго"га қарши баҳсда қўлидан жароҳат олган.

Ўша финалда Сафонов қаҳрамонга айланганда: у ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарган.

28-январ, чоршанба куни "ПСЖ" Чемпионлар лигасида уй майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабони Сафонов майдонга қайтганини билдирди