Starlink Папуа-Янги Гвинеяда сунъий йўлдош интернетини ишга туширди

"Starlink" компанияси Папуа-Янги Гвинеяда ўзининг сунъий йўлдош интернетини ишга туширганини эълон қилди. Эндиликда ушбу ҳудуднинг барча аҳолиси учун паст кечикишли юқори тезликдаги уланиш тўлиқ ўзлаштирилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Папуа-Янги Гвинея Океанияда жойлашган бўлиб, қарийб 11 миллион аҳолига эга. Мамлакатда юзлаб турли тилларда сўзлашувчи 800 дан ортиқ қабилалар истиқомат қилади.
Ҳозирги кунда "Starlink" хизмати 160 га яқин мамлакат ва ҳудудларда 10 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда. 2025 йилда компания орбитага ҳафтасига ўртача 70 дан ортиқ сунъий йўлдош учириб, юқори суръатларни қайд этди.
Тармоқ авиация соҳасида ҳам кенгаймоқда. Бутун дунё бўйлаб 34 та авиакомпания йўловчилар учун сунъий йўлдош интернетига уланган бўлиб, уларнинг 21 таси сўнгги уч ой ичида шартнома имзолаган.
"SpaceX" 2026 йилда ускуналар ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 50 минг тўпламгача оширишни режалаштирмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич кунига 15 минг тўпламни ташкил этган.
Шунингдек, компания интернет тезлигини сезиларли даражада оширадиган янги авлод станцияси устида ишламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!