date

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»дан Саудия Арабистонига йўл олди, бироқ янги жамоасида кутилган даражада порлай олмаяпти. Шу даражаки, айни пайтда у тўп сураётган «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг ўйинидан очиқчасига норозилик билдира бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда Эрнандес навбатдаги мағлубиятдан кейин ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўради. Аммо жавоб тариқасида у комментарияларда ўзига нисбатан кескин танқидлар оқимини кўрди.

Футбол ишқибозлари унинг доимий узрларидан чарчаганини, вазн орттиргани ва аввалгидек югурмай қўйганини ёзди. Айримлар эса Тео майдонда шунчаки «рақам ўтаётгани»ни, бу ҳолат ҳатто Саудия чемпионатида ҳам яққол сезилаётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози