date

Флорентино Перец Жозе Моуриньони "Реал Мадрид"га қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда

Флорентино Перец Жозе Моуриньони "Реал Мадрид"га қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда

"Реал Мадрид" қийин вазиятга тушиб қолди. Бундай пайтларда Флорентино Перец доим атрофидагилардан Жозе Моуриньони қайтариш ҳақида сўрайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сабаби, Моуриньони ишга олиш аввал ҳам бир марта ёрдам берган. 2010 йилда "Барселона" мадридликларни оғир аҳволга солиб қўйганида, Перец айнан Моуриньога мурожаат қилган эди.


Моуриньонинг биринчи Эл-Класикоси мағлубият билан якунланган бўлса-да, у Пеп Гвардиоланинг асабига тегишга муваффақ бўлди. Унинг даврида жамоалар ўртасидаги зиддият шу қадар кучайдики, бу ҳатто Испания терма жамоаси ичида ҳам бўлинишларга олиб келди.

Моуриньонинг прагматик услуби "Реал Мадрид"нинг уч йиллик совринсиз сериясига барҳам берди. 2011 йилда Испания кубоги финалида ғалаба қозонган жамоа, кейинги йили Ла Лигада ҳам чемпион бўлди.

Бироқ, 2013 йил ёзига келиб, у клубни тарк этди ва Пересдан бошқа ҳеч ким унинг кетишидан хафа бўлмади.

Моуриньо клубдаги фаолияти давомида футболчилардан тортиб журналистларгача кўпчилик билан зиддиятга борган эди. Шунга қарамай, Перец уни 2015, 2016, 2018 ва 2023 йилларда қайтариш ҳақида ўйлаган.

Ҳозирда ҳам у бу вариантни жиддий кўриб чиқмоқда.

Перец ҳозирги ҳолатни 2010 йил билан солиштирмоқда. "Реал Мадрид" яна бир бор мавсумни йирик совринсиз якунлаш арафасида ва "Барселона" улардан устун келмоқда.

Бироқ, Моуриньо энди аввалгидек муваффақиятли эмас. У 11 йилдан бери лига чемпионлигини қўлга киритмади ва сўнгги соврини 2022 йилда Конференциялар лигасида бўлди.

Перец Моуриньони "Реал Мадрид"га керакли харизматик мураббий деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Мбаппе ва бошқа юлдузларни бошқариш учун кучли характер зарур.

Серхио Рамос айтганидек: "Реал Мадрид"да кийиниш хонасини бошқариш мураббийнинг тактик билимларидан муҳимроқдир.

Бироқ, Моуриньо Карло Анчелотти ва Зинедин Зидандан фарқ қилади. У анча тажовузкор ва бу унинг биринчи даврининг эрта якунланишига сабаб бўлган эди.

2013 йилда Перец унинг кетишини ўзаро келишув деб атаган бўлса-да, аслида вазият анча мураккаб эди.

Моуриньонинг "Порту", "Челси" ва "Интер"даги муваффақиятли услуби "Реал Мадрид"да иш бермади. Унинг яратган ишончсизлик муҳити охир-оқибат футболчиларнинг унга қарши чиқишига олиб келди.

Икер Касильяс ва Пепе каби футболчилар билан зиддиятлар бунинг яққол мисолидир.

Рамос ҳам Моуриньонинг услубини танқид қилиб, Анчелоттининг келиши жамоага ижобий таъсир қилганини таъкидлаган эди. У Моуриньонинг "Реал Мадрид"нинг кейинги муваффақиятларига алоқаси йўқлигини айтган.

Ҳозирги вазиятда Моуриньонинг қайтиши клубга барқарорлик олиб келиши даргумон.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флорентино Перец Жозе Моуриньони "Реал Мадрид"га қайтариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда