date

Тармоқда букланувчи "iPhone Ultra" смартфонининг реалистик суратлари тарқалди

Тармоқда букланувчи "iPhone Ultra" смартфонининг реалистик суратлари тарқалди

Хитойлик таниқли инсайдер Дигитал Чат Статион Wеибо тармоғида iPhone Ultra деб номланган илк букланувчи смартфоннинг учта суратини эълон қилди. Кадрларда китоб шаклидаги ихчам ва кенг рамкали қурилма акс этган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Суратлардаги ёруғлик, материаллар текстураси ва корпус деталлари жуда ишончли ишланган. Мутахассисларнинг фикрича, бу заводдан олинган ҳақиқий прототип суратлари ёки сунъий интеллект ёрдамида яратилган юқори сифатли рендерлар бўлиши мумкин.


iPhone Ultra ички экрани тахминан 7,7 дюйм, ташқи дисплейи эса 5,3 дюймни ташкил этиши кутилмоқда. Асосий ўзига хослик шундаки, овоз баландлигини бошқариш тугмалари корпуснинг юқори қисмида жойлашган.

Қурилманинг ўнг томонидаги қувват тугмаси Тоуч ID бармоқ изи сканери билан бирлаштирилиши айтилмоқда. Бироқ, ёпиқ ҳолатда овоз тугмаларидан бир қўл билан фойдаланиш бироз ноқулайлик туғдириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Samsung Дисплай 2026 йилнинг июн ойида iPhone Ultra учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Йил давомида 8 миллионгача шундай смартфон ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тармоқда букланувчи "iPhone Ultra" смартфонининг реалистик суратлари тарқалди